Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссияда меҳнат муҳожирлари етишмовчилиги кузатилмоқда

Россияда меҳнат муҳожирлари етишмовчилиги кузатилмоқда

Девелоперларга кўра, Россияда қолган меҳнат муҳожирлари иш жойларига қайтишга шошилмаяптилар. Уйларига кетганлари эса чегаралар ёпиқлиги учун келолмаяптилар.

Расмий рақамларга кўра, Россияда меҳнат муҳожирлари оқими январ ойидан буён 2,5 баробарга камайиб кетган. Муҳожирлик ҳисобига қўйишни сўраб ариза топширганлар сони атиги 7,5 млн га тушиб кетгани ҳам бундан далолат беради.

Москва шаҳар мэри Сергей Собянинга кўра йил бошидан буён пойтахтга хорижлик ишчи кучларининг кириши 40 фоизга камайиб кетган. Бундан биринчи галда қурилиш соҳаси азият чекмоқда.

Юзага келган муаммо ҳақида “Landwerk” ширкати раҳбари Дмитрий Гордов шундай дейди: «Муҳожирлар ишчи кучи сифатида деярли йўқ бўлди. Булар ғишт терувчилар, сувоқчилар ва турли юмушларни бажарадиган ишчилардир. Бизда қурилиш ишларини муддатида бажариш деярли издан чиқди… ҳозирда қурилиш компаниялари меҳнат муҳожирларини қўлга киритиш бўйича ўзаро рақобатга киришган».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img