Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия ва Хитой глобал тўлов тизимидан воз кечмоқчи

Россия ва Хитой глобал тўлов тизимидан воз кечмоқчи

Германиянинг “Handelsblatt” нашрининг ёзишича, кескин санкциялар жорий этилиши эҳтимоли ортидан Москва ва Пекин халқаро тўлов тизимидан фойдаланмаслик йўллари ҳақида бош қотирмоқда. Нашрга кўра, бу қадам иккала давлат учун ҳам осон бўлмайди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг осмоности мамлакатига сафари чоғида ҳам айни масала муҳокамалар марказида бўлган. Кейинги йилларда Ғарбнинг Россия ва Хитойга босими кучайиб бораётгани боис, ушбу давлатлар халқаро тўлов тизими — SWIFTдан узиб қўймасларидан олдин ўзаро ҳисоб-китоб тизимини йўлга қўйишга шошилмоқдалар. Қайд этилишича, ушбу вазифа уддаланса, Россия ва Хитойнинг Ғарб жорий этадиган санкциялардан кўрадиган зарари камроқ бўлади. Бироқ банклараро халқаро тўлови тизими аъзолигидан чиқиш ҳам ушбу давлатларга осон бўлмайди. Мисол учун, Москва SWIFTдан чиқиш ҳаракатларини бошлаганидан буён 5 млрд доллар зарар кўрган. Шу каби омилларга кўра, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Пекин бу борада ҳали узил-кесил бир қарорга келмаганини маълум қилди.

Россия-Хитой ташқи маҳкама раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтаётган бир пайтда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Россияни SWIFT банклараро халқаро тўлов тизимидан узиб қўйишлари хавфи мавжудлиги ҳақида яна бир бор баёнот берди. “Handelsblatt” нашрида чоп этилган мақолада маълум қилинишича, Россия доллардан ва SWIFTдан воз кечишни ёлғиз ўзи эплай олмайди. Шу боисдан Кремл бу борада Пекиннинг қўллаб-қувватлашига жуда катта эҳтиёж сезмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img