Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия учун дунёда дўст йўқ!

Россия учун дунёда дўст йўқ!

Оммавий ахборот воситаларида маълум қилинганидек, Беларусда президент сайлови арафасида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишда гумонланиб қўлга олинган Россия Федерациясининг 32 нафар фуқароси устидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. Сўроқ жараёни гумондорларнинг адвокатлари иштирокида миллий қонунчиликка қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Тахмин қилинганидек, мамлакатда хусусий ҳарбий компаниялар ташкил этилиши қонунга зидлигини даъво қилаётган Кремл “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси мавжудлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтгани ҳолда, ушбу ташкилот аъзолари сифатида кўрилаётган жангариларнинг ёнини олиб, улар Беларус орқали учинчи давлатга учиб кетмоқчи бўлганини маълум қилди. Яъни, Путин Москвасининг айтишича, жангарилар 25 июл куни Истамбулга учиб кетиши керак бўлган. Бироқ, Беларус КГБ терговчилари қўлга олинганларни сўроқ қилганида, гумондорлардан айримлари Туркияга, айримлари Венесуелага ва яна бошқалари турли давлатларга учиб кетишларини баён этгани ҳолда, жангарилардан бири қаёққа учиб кетиши ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Беларус КГБ раҳбариятининг маълум қилишича, одатда йирик қўпорувчилик ҳарактлари режалаштирилишида ҳимоя, оқловчи далиллар ҳам заҳира қилиб қўйилади. Бироқ, вагнерчиларнинг бу борадаги эҳтиёт чораси иш бермаган.

Беларус ҳукумати Россия билан чегара ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтираётган бир пайтда, Россия томонидан чегара ҳудудига қўшимча аскарлар ва ҳарбий техникалар шошилинч тарзда ташланаётганини тушунмаётганини билдирган.

Юқоридагилардан кўринадики, СССР тарқаб кетганидан аламзада Путин бошчилигидаги Москва собиқ иттифоқ ўрнида пайдо бўлган ва “ўзиники” деб ҳисоблайдиган давлатларда беқарорлик келтириб чиқариш фикридан асло қайтмайди. Бунга мисол сифатида Украина, Грузия (Абхазия) ва куни кеча Беларусда кузатилган воқеаларни келтириш мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img