Бош саҳифаЯнгиликлар"Россия ракеталари билан кимни қўрқитмоқчи?"

“Россия ракеталари билан кимни қўрқитмоқчи?”

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 12 декабр куни Охота денгизида “Владимир Мономах” атом сувости кемасидан илк марта 7-8 сонялик оралиқ билан биратўла тўртта “Булава” баллистик ракета учирилган. Вазир Сергей Шойгуга кўра парвоз давомийлиги 5,5 минг километрни ташкил этган.

Вазирлик бу амалиётни рус ҳарбийларининг навбатдаги муҳим ютуғи сифатида талқин этди. Мамлакат аҳолисининг аксарияти эса ҳарбий соҳада катта миқдорда сарф-харажат қилинаётганини аҳмоқлик, деб баҳоламоқда. Хусусан, интернетда юқоридаги хабарга қолдирилган шарҳларда россияликлар истеҳзоли тарзда “Булава” туфайли катта пуллар ҳавога совурилди”, “Бундан нима фойда бор”, “Тентаклик”, “Немислар, японлар, корейслар инсониятнинг мушкулини осон қиладиган техника мўъжизаларини яратаётган бир пайтда Россия Ер шарининг кулини кўкка совуришга қодир ракеталари билан мақтанмоқда”, “Мақсад нима, кимни қўрқитамиз?” каби фикрлари билан ўртоқлашганлар.

Айрим ўқувчилар учун ҳарбий харажатлар масаласида янгича ёндашув жорий этилиши кераклигини, ўтмишдан хулоса чиқариш лозимлигини, ҳарбий соҳага ажратилган бениҳоя катта маблағлар СССРни тинкасини қуритиб, охири барбод этганини, Кремл бу ҳақиқатни тушуниб етиши муҳимлигини билдирганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img