Бош саҳифаДолзарбРоссия мамлакатдан ҳайдалган 158 минг меҳнат муҳожирига киришга рухсат беришга мажбур бўлди

Россия мамлакатдан ҳайдалган 158 минг меҳнат муҳожирига киришга рухсат беришга мажбур бўлди

Россия Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан қанчаси амнистия таъсирига тушганини очиқлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари, Александр Горовогга кўра, мамлакатимиз фуқароларидан 158 минг нафарига Россияга киришни чекловчи таъқиқ олиб ташланади.

ИИВ мулозими бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов билан Москвада бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган. Қайд этилишича, амнистия суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилган меҳнат муҳожирларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта расмий Москва илгари мамлакатдан ҳайдаб юборилган 150 минг нафар ўзбекистонлик ва яна шунча тожикистонликка мамлакатга киришга рухсат берган эди.

Қайд этиш керак, Россияда айни пайтда меҳнат кучи етишмаслиги ўткир муаммога айланган. Қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бундан айниқса кўп азият чекмоқда. Ҳукумат ишчи кучига бўлган талабни хорижлик, асосан Марказий Осиё меҳнат муҳожирлари ҳисобидан ҳал этиш чораларини кўришга мажбур бўлмоқда. Бу борада, меҳнат муҳожирларини мамлакатга кириши ва ишлаши учун талаб этиладиган расмиятчиликлар бирмунча енгиллаштирилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, Россияда аҳоли ўсиши йилдан йил камайиб бормоқда ва бу камлик қилгандек, ҳар йили 700-800 минг россиялик ватанини тарк этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img