Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия коронавирусдан қанча зарар кўрди?

Россия коронавирусдан қанча зарар кўрди?

2020 йилда Россиянинг коронавирус туфайли кўрган зарари 997 миллиард рублдан ошиб кетган бўлиб, бу ўтган йили бошқа инфекцияли касалликлардан кўрилган зарардан 4 марта ортиқдир.

Жумладан, COVID-19 га чалинган беморларни стационарларда даволаш учун бюджетдан 183 миллиард, уйда даволаниш учун – 189,5 миллиард ҳамда тест ўтказиш учун — 108 миллиард рубл ажратилган. Бундан ташқари, бюджетдан ҳоли ва корхоналарни пандемия оқибатларидан ҳимоя қилиш учун 515 миллиард рубл йўналтирилган.

Инқирозга қарши чоралар учун ҳукумат томонидан ажратилган маблағлар ўтгна йилнинг кузида жами бўлиб ЯИМнинг  5-6 фоизини ташкил этган. Рақамларда ифодаланганда бу маблағ 6 триллион рублдан ошиб кетади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img