Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия коронавирус эмдориси сотувидан 75 миллиард доллар ишлаб олиши мумкин

Россия коронавирус эмдориси сотувидан 75 миллиард доллар ишлаб олиши мумкин

Россия коронавирусга қарши эмдори яратганини ва у синовлардан муваффақиятли ўтганини эълон қилганидан сўнг COVID-19 вируси юқишидан сақлайдиган ушбу дорини харид қилиш истагида бўлган давлатлар сони кўпайиб бормоқда.

Хусусан, Американинг “The Wall Street Journal” нашрининг хабар беришича, Жанубий Америка, Яқин Шарқ ва Осиёдаги 10 дан ортиқ давлат “Спутник-V” эмдорисини харид қилиш бўйича Россия билан келишувга эришган. Ҳиндистон 100 миллион доза, Бразилиянинг биргина Баия штати 50 миллион доза эмдорига буюртма берган бўлса, Саудия Арабистони, Мексика, Қозоғистон давлатлари бу борада навбат кутмоқда. Москва уларга COVID-19 га қарши қўлланиладиган ушбу эмдорини етказиб бериш мажбуриятини олган.

Америкалик таҳлилчиларнинг фикрича, Владимир Путин инсониятни коронавирус балосидан қутқаришдан кўра, вазиятдан фойдаланиб пул ишлаб олиш пайида. Шу мақсадда у COVID-19 га қарши эмдори яратиш глобал пойгасида Россия етакчи бўлишига интилмоқда.

Агар Россия ҳозирда буюртма берилган 1,2 миллиард доза эмдорини ўртача 10 доллардан сотган тақдирда ҳам 12 миллиард доллар ишлаб олади. Москва жами бўлиб пандемия даврида 75 млрд долларлик эмдори сотишни режалаштирган. Бу маблағ мамлакатнинг қурол-яроғ сотишдан бир йилда топадиган даромадига тенгдир.

АҚШ, Европа ва Япония эса ҳали тўлиқ синовдан ўтмаган, ножўя таъсирларга эга эмаслиги исботланмаган эмдорини сотиб олиш фикридан йироқ. Хусусан, АҚШ Давлат департаменти руслар яратган “Спутник-V”ни одамлар тугул, маймунларга ҳам ишлатмаслигини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img