Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилиши мумкин

Россия халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилиши мумкин

Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракцияси (ЕРР ) Россияни халқаро банклараро тўлов тизими (SWIFT )дан узиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Фракция аъзоларининг маслаҳатлашувидан сўнг, уларнинг барчаси Москвага нисбатан қўлланиладиган жазо чораси жорий этилишига якдиллик билан розилик билдирган.

Европарламентнинг бундай чорани қўллашга ҳозирлик кўришига Москванинг Чехия билан муносабатлари ва Коррупцияга қарши курашиш фонди асосчиси Алексей Навалнийга нисбатан босими сабаб қилиб кўрсатилган. «ЕРР санкциялар кўлами кенгайтирилишини қўллаб-қувватлайди. Улар олигархларга, уларнинг хорижга чиқишига чеклов ўрнатилишига қаратилган, шунингдек биз Россияни SWIFT халқаро тўлов тизимидан узишни таклиф қилмоқдамиз», — дейилади фракциянинг бу ҳақдаги баёнотида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img