Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Россия - Европа учун асосий хавф"

“Россия – Европа учун асосий хавф”

Генерал Ллойд Остин АҚШ тарихидаги афроамерикалик илк марта Мудофа вазири сифатида иш бошлади. Унинг номзоди Қўшма Штатлар Конгресси томонидан якдиллик билан тасдиқланди. Қайд этиш керак, бир мунча муддат аввал америкалик бир неча нафар юқори мартабали ҳарбийлар, сенаторлар сайланган президент Жозеф Байденга мурожаат қилиб, дунёдаги вазият кескинлашаётган ҳозирги шароитда Америка мудофаа тизимига раҳбарлик қилиш мумкин бўлган номзод Ллойд Остин эканини билдириб, уни Мудофаа вазири лавозимига тавсия этишни сўраган эдилар.

Конгрессда номзоди кўриб чиқилиши арафасида генерал Ллойд Остин жаҳон ва АҚШга доир бир қатор масалалар хусусида муносабат билдирди ва унинг чиқиши Америка жамоатчилиги ва сиёсатчилари томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Генералнинг нутқидаги эътиборга молик масалалар хусусида қуйидагилар кўрсатиб ўтилган:

  • агар ФҚБ ва МРБ АҚШ ҳукумати ва шахсий ресурсларига уюштирилган киберҳужумга Россия алоқадор эканини исботлаб берса, у ҳолда Москва жавобгарликка тортилади;
  • Европа учун асосий хавф – тажовузкор Россия ва унинг янги турдаги қуроллари;
  • Россиянинг тажовузкорлигини тўхтатиб қолиш учун иттифоқчилар билан ҳамкорликда жанговар шайлик даражасини ошириш лозим;
  • АҚШнинг Хитой ва Россия олдида кучсизланишига чек қўйиш лозим;
  • Россия халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳурмат қилмаяпти ва Яқин Шарқда ўз таъсирини ҳарбий йўл билан оширишга ҳаракат қиляпти;
  • Пекин ва Москванинг фазовий ишлардаги фаоллиги жиддий хавф туғдиради.

Ушбу фикрлари жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган генерал Ллойд Остин номзоди Сенатда тасдиқлангач, у Пентагонга келибоқ вазифасини бажаришга киришган. Мудофа вазири ишни ўринбосари Дэвид Норквист, генерал Марк Милли иштирокида йиғилиш ўтказиш билан бошлаган. Шу куннинг ўзида Пентагон раҳбари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img