Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия дефолт сари кетмоқдами?

Россия дефолт сари кетмоқдами?

Россиянинг ялпи ички маҳсулоти Украинага қўшин киритганидан буён ҳозиргача 30 млрд доллар йўқотди. Экспертлар буни Путиннинг бутун бошқаруви давридаги энг ёмон кўрсаткич сифатида баҳоладилар.

Москванинг Украинага ҳужуми ортидан Ғарб томонидан жорий этилган мисли кўрилмаган санкциялар оқибатида мамлакатда ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 2 фоизга қисқариб, 2020 йилдаги пандемия давридаги даражага тушиб қолган. Бундан ташқари, капитал ҳаракати устидан қаттиқ назорат ўрнатилгани ва охирги ўн йилликдаги энг юқори фоиз ставкалари қўлланилаётганига қарамасдан, рубл қисқа вақт ичида 37 фоизга қадрсизланиб, жорий йилда бу борада дунёдаги энг ёмон кўрсаткични қайд этди.

Рублнинг пастга шўнғиши инфляциянинг ўсишига ва мамлакат аҳолиси тўлов қобилиятининг кескин тушиб кетишига олиб келиши ортидан Россия чуқур рецессия сари кетмоқда“, – деди бу ҳақда Халқаро валюта фонди раҳбари Кристалина Георгиева.

“Fitch Ratings” халқаро агентлиги эса Россиянинг узоқ муддатли кредит рейтингини “С” даражагача тушириб, дефолт муқаррар эканини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img