Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия давлат телеканаллари йилни 50 миллиард рублдан ортиқ зарар билан якунламоқда

Россия давлат телеканаллари йилни 50 миллиард рублдан ортиқ зарар билан якунламоқда

«Россия-1» ва «Россия-24» давлат телеканаллари қарамоғида бўлган ВГТРК контент яратиш йўлидаги натижасиз ҳаракатлар учун 2020 йилда жуда катта маблағ сарфлади. Компаниянинг асосий фаолиятдан кўрган зарари йил давомида 9 фоизга ўсиб, 27,1 млрд. рублга етди. Мазкур зарарни қоплаш учун федерал бюджетдан ажратилган 26 млрд. рублнинг барчаси сарфланди. Бошқа асосий даромадлар ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланганда холдингнинг соф зарари 553 млн. рублни ташкил этган.

ВГТРК тасарруфидаги «Первый канал»нинг асосий фаолиятдан кўрган зарари 12,5 млрд. рублдан иборат бўлиб, унинг атиги ярми бюджетдан ажратилган маблағ ҳисобидан қопланди. Каналнинг соф зарари эса 4,7 млрд. рублни ташкил этди. «Первый канал» 2019 йилда биргина «Останкино» телемарказидан 1,3 млрд руб қарздор бўлиб қолган.

Бу каби “муваффақиятлар”ни давлатга қарашли бошқа телеканаллар мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, «ТВ-Центр» контент яратиш учун топган фойдасидан тўрт карра ортиқ сарфлаган ва оқибатда асосий фаолиятдан 7,4 млрд. рубл зарар кўрган. Мудофаа вазирлигига қарашли «Звезда» телеканали ҳам жорий йилни 2,9 млрд. рубллик зарар билан якунламоқда.

Юқоридагиларга қарамасдан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ОАВни молиялаштириш миқдори камайгани йўқ. Жумладан, ушбу мақсад учун 2018 йилда 88,3 млрд., 2019 йилда 88,4 млрд. ва 2020 йилда 92,5 млрд. рубл ажратилган. Телетомошабинлар Украина ҳақида ток-шоу, замонавий танклар ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги кўрсатувлардан зада бўлганликларини, давлат телеканалларга ажратилаётган катта миқдордаги маблағлар беҳудага ҳавога совурилаётганидан норозилик билдирмоқдалар. Қолаверса, россияликларнинг телевидениега бўлган ишончи охирги 10 йилликда энг паст даражага тушди. «Левада-центр» томонидан ўтказилган сўровдан маълум бўлишича, ТВ орқали узатиладиган янгиликларга ишонадиганлар аудиторияси уч бараварга камайиб, 80 фоиздан 55 фоизга, телевизорга ишонадиган ёшларнинг улуши эса 45 фоизга тушиб қолган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img