Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонРоссия 298 нафар бегуноҳ инсоннинг ўлимида айбланмоқда

Россия 298 нафар бегуноҳ инсоннинг ўлимида айбланмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди нидерландияликларнинг “Malaysia Airlines” компаниясига қарашли Boeing 777 лайнерини 2014 уриб туширилишига доир даъвосини рўйхатга олди. Бу ҳақда суднинг расмий сайтида маълум қилинди.

Нидерландия ҳукуматининг қатъий таъкидлашича, йўловчи ҳаво кемаси Россияга қарашли «Бук» зенит қурилмаси ёрдамида уриби туширилган. Бу борада мамлакат Ташқи ишлар вазири Стеф Блок Нидерландия мазкур даъвоси MH17 бортида ҳалок бўлганларнинг яқинларини максимал даражада қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Қайд этиш керак, 2014 йил 17 июл куни Амстердамдан Куала-Лумпурга йўл олган Boeing 777 ҳаво кемаси Украинанинг шарқида «Бук» зенит қурилмаси ёрдамида уриб туширилган, оқибатда 298 киши ҳалок бўлган эди.

«Уриб туширилган MH17 рейсининг 298 нафар қурбонига нисбатан адолат ўрнатилишига эришиш ҳукуматимиз учун асосий вазифа бўлган ва бўлиб қолаверади. Бугун бу борада қадам ташлаб — Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига даъво киритиш орқали биз ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларини қўллаб-қувватлаяпмиз ва бу борадаги мақсадимиз сари яқинлашмоқдамиз», — деди Стеф Блок мазкур ҳуқуқий жараёнга изоҳ бериб.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img