Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонРаҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайнонаси вафот этди

Раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайнонаси вафот этди

Мубашшир Аҳмаднинг маълум қилишича, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва islom.uz портали раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқнинг бувиси вафот этган.

“Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, ўзбек элининг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайноналари Саодатхон ҳожия ая табаррук ёшда, улуғ айём кунида, ташриқ кунларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло табаррук онахонимизни Ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин, Фирдавс жаннатига дохил қилсин!

Меҳрибон Роббимиз умрини солиҳ фарзандлар тарбиясига бағишлаган ҳожия аямизнинг барча тортган дардларини саҳву хатоларига каффорат айласин, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, ортларидан қолган барча солиҳ ва солиҳа зурриётларига, мусибатзада аҳли байтларига сабру салвон берсин, уларни то Қиёмат аждодларига муносиб давомчилардан қилсин.

Хонадонимизга келиб, таъзия изҳор қилиш ниятида бўлган, аммо карантин сабабли халқимизнинг хавфсизлиги, саломатлигини ўйлаб, марҳумамизнинг ҳақларига ғойибона дуода бўлган барча азизларимизга чин қалбдан ташаккур айтиб, уларнинг ниятлари мақбул бўлганини, таъзияларини миннатдорчилик ила қабул қилганимизни маълум қиламиз.

Қалбимиз маҳзун, кўзлар тўла ёш ила Аллоҳ рози бўладиган сўзларнигина айтамиз:

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтувчимиз»

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун», дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img