Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚувайтда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари мусодара этилди

Қувайтда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари мусодара этилди

Божхоначилар Шувайх портида таркибида наркотик моддалар бўлган 2,22 миллион ўрам паано — ўсимликлардан тайёрланган сақич сақлаб келинганини аниқладилар. Тақиқланган юк жойланган учта контейнер 90 кун давомида портда турган. Ушбу муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “эгасиз” юкни кўздан кечириш ҳуқуқига эга бўлган.

Тадбир давомида биринчи контейнерда икки миллион,  иккинчисида — 111 минг ва  учинчисида — 109 минг ўрам заҳри қотил мавжудлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилиб, айни пайтда контрабанда юкни мамлакатга олиб келишда алоқаси бўлган шахслар қидирилмоқда.

Маълумотларга кўра, Қувайтга наркотик моддалар асосан Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан, кўпроқ Ҳиндистон ва Филиппиндан келтирилади. Қувайт қамоқхоналарида жазо муддатларини ўтаётган ҳиндистонликларнинг асосий қисми наркотик моддалар ноқонуний савдоси учун айбдор деб топилган.

Қувайт қонунчилигига кўра, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади ёки ўлим жазосига ҳукм қилинади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img