Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚувайт коронавирус карантинини узайтиришга қарор қилди

Қувайт коронавирус карантинини узайтиришга қарор қилди

Қувайт ҳукумати аҳоли ўртасида коронавирусга чалиниш ҳоллари сезиларли даражда кўпайгани сабабли хорижлик фуқароларнинг мамлакатга киришига қўйлган тақиқнини узайтирди. Аввалроқ – 7 февралдан икки ҳафталик чеклов чоралари амал қила бошлаган эди.

Эндиликда хорижда бўлиб қайтган қувайтликлар икки ҳафта давомида карантинда бўлишлари шарт. Биринчи ҳафта улар ҳукумат томонидан тасдиқланган меҳмонхоналарда бўлиб туришса, иккинчи ҳафта уй шароитида ўзларини яккалашлари керак бўлади. Ўтган йилнинг август ойидан буён мамлакат авиақатновларни босиқчма-босқич тиклашни ҳам бошлаб юборган эди.
Режага кўра, жорий йилнинг 1 февралидан Ал-Қувайт аэропортиринг йўловчилар ўтказиш қуввати 60 фоизга етказилиши, 1 августдан эса тижорат қатновлари тўлиқ тикланиши кўзда тутилганди.

Ўтган ҳафта охирида эса ҳукумат коронавирус билан боғлиқ вазият салбий томонга ўзгараётгани сабабли, юқоридаги каби режалар номаълум муддатга бекор қилинганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img