Бош саҳифаДолзарбҚозоғистоннинг бир қанча вилоятларида кескин қурғоқчилик кузатилмоқда

Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида кескин қурғоқчилик кузатилмоқда

Мамлакатнинг тўртта – Оқмола, Актюбинск, Шарқий Қозоғистон ва Манғитсой вилоятларида ниҳоятда кучли қурғоқчилик ҳукм суряпти. Бундан ташқари, Шарқий Қозоғистон вилоятининг Абай ҳамда Кўстанай вилоятининг Омонкелди туманлари ҳам шундай табиий офатга дуч келиши кутилмоқда.

Қурғоқчилик шунингдек, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларида кузатилмоқда. Қизилўрда вилоятида мазкур табиий офат туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилиш режалаштирилаётган бўлса, сув танқислигидан азият чекаётган туркистонлик фермерлар маҳаллий ҳукуматдан ёрдам сўрамоқда.

Қурғоқчилик туфайли Манғитсой вилояти даштларида деярли гиёҳ ўсмади. Ўтлоқлардан оч қайтган туяларни одамлар картон билан боқмоқда. Сураткашлар томонидан эълон қилинган оч-наҳор отларнинг расмларидан эса қозоғистонликлар даҳшатга тушдилар: жониворлар ҳатто юришда мадори бўлмай, йиқилиб ўлмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img