Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистон президенти таътилга чиқмоқчи

Қозоғистон президенти таътилга чиқмоқчи

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бир ҳафталик таътилга чиқишни режалаштирган. Ўтган йили давлат раҳбарининг коронавирус пандемияси туфайли ҳордиқ чиқаришга вақти бўлмаган эди.

“Давлат раҳбари июл ойининг ўрталарида Қозоғистон ҳудудида ўтказишни мўлжаллаган бир ҳафталик таътилга чиқишни режалаштирган. Маълумки, ўтган йили коронавирус пандемияси сабабли Қасим-Жомарт Кемелевич дам олмаган эди.

Қайд этиш керак, Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев вазифасини бажаришга киришган икки йилу уч ой мобайнида 2019 йил июл ойида атиги бир марта уч кунлик қисқа муддатли таътилга чиққан”, – дейилади Sputnik Kazakhstan тарқатган хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img