Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистондаги эпидемиологик вазият ўзгарди

Қозоғистондаги эпидемиологик вазият ўзгарди

Қозоғистон Covid-19 авж олиши ортидан июль ойида юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этди. Июль пайтида стационарлар тўлиб кетди, тез ёрдам телефонлари фуқаролар қўнғироғидан портлаб кетди, тўлиб тошган стационарлардан умумий сунъий шов-шув кўтарилди. Бироқ мувофиқлаштирилган ҳаракатлар эпидемиологик инқирозни бартараф этиш ва соғлиқни сақлашни назорат остига олишга имкон берди. Бугунги кунда Қозоғистонда 93 мингдан зиёд коронавирус инфекцияси қайд этилган бўлиб, уларнинг тахминан 69 фоизи соғайиб кетди. Стационарларнинг таъминланганлик даражаси 36 фоизга тушди, касаллик ўсиши кунига 1,2 фоиздан ошмайди.

1 августдан Қозоғистонда Covid-19 беморларининг бирлашган статистикаси пайдо бўлди, унга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига биноан янги инфекция келтириб чиқарган пневмония ҳам киритилади. Статистиканинг бирлаштирилишига икки ҳафтага яқин вақт талаб этилди, негаки ССВ кодлаштиришнинг янги алгоритмларини ишлаб чиқди, ахборот тизимини йўлга солди, тиббий ходимларни коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлашга ўргатди. Бу қадар заҳматли жараён касалликни аниқлашнинг мисли кўрилмаган мураккаблиги билан изоҳланади. Коронавирус пневмонияси билан касалланганларнинг ПЦР-тести кўпинча салбий натижаларни беради, оқибатда бундан кейин диагнозни қўйиш бирмунча қийинлашиб кетади. Хусусан, ҳисобга олишнинг янги тизими туфайли аҳолига нотўғри маълумот беришга саюбаб бўладиган асоссиз миш-мишлар ва баёнотлар йўқолди. Вазирлик аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатиш ва ўзини даволашнинг ноанъанавий усуллари тарқалишининг оллдини олиш мақсадида Covid-19 ни ҳар томонлама ёритишни кўзлаган.

Олдинга ўтиб олиш кураши – мамлакатда юзага келган вазиятни шундай баҳолаш мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик вазиятни таъминлаш учун машаққатли иш олиб бормоқда. Куз-қиш мавсумида грипп ва шамоллаш кксалликларининг ҳар йиллик ўсишини эътиборга олиб. Қозоғистон ССВ бундай сценарийга кучайтирилган тартибда тайёргарлик кўрмоқда. Шу муносабат билан гриппдан режали вакцинация қилиш кўзла тутилган. Мамлакатнинг деярли барча ресурслари кузги тайёргарликка ташланган. Мавжуд койка ўринлари ва заҳирадагилари керакли барча нарса билан таъминланган ва мижозларни қабул қилишга тўлиқ тайёрланган. ПЦН-тест ўтказиш учун заҳиралар тўлдирилмоқда. Чакана тармоқ ва омборларни тўлдириш мақсадида тиббий жиҳозлар сотиб олинмоқда. Мамлакатнинг барча бурчакларида тиббий ташкилотларни индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш ишига катта эътибор қаратилди.

Шу билан биргаликда пневмония ва коронавирус каби касалликларни эрта босқичда даволаш мақсадида амалиётда қўллаш учун дорилар рўйхати 5 номдагиси билан кенгайтирилди. Барча минтақалар кучайтирилган тартибда ИВЛ аппаратларини ва кислород концентратларини сотиб олмоқда.

Барқарорлаштириш ва Covid-19нинг навбатдаги эҳтимол тутилган тўлқинига тайёргарлик кўриш мақсадида ССВ койка фондини 30,4 мингдан 49,7 мингга оширди. Мобил бригадалар сонини 3500 гача ошириш режалаштирилган. Ўз вақтида маслаҳат бериш ва поликлиникаларда чақириқларни қабул қилиш учун Call-марказлар сони 16 фоизга оширилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцион ва провизор стационарларида 1958 та ИВЛ аппаратлари мавжуд. Унга қўшимча 4183 та техника, шунингдек, кислородга тахминан 21 мингта койка ва кислород концентратларига 6237 та нуқта қўшиш режалаштирилмоқда. Ҳозирги кезларда лабораториялар суткасига 32 мингта ПЦР-тестни ишлаб чиқишга қодир; кейинроқ сентябрь бошига тадқиқот қуввати кунига 64 мингга етказилади.

Минтақаларда белгиланган муддатда тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ССВ керакли даражада тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати юзасидан қайғурмоқда. Қишлоқларда амбулатор ёрдам кўрсатиш учун қишлоқларда 1493 мобил бригадалар тузилди ва фаолият кўрсатмоқдаки, бу эҳтиёжнинг 94 фоизини қоплайди. Тиббий ёрдам кўрсатиш учун 641 та тез ёрдам машиналари жалб этилди. Ҳукуматнинг топшириғига кўра, ҳокимиятлар ва соғлиқни сақлаш вазирлиги минтақаларни август охирига қадар керакли миқдордаги сунъий нафас олдириш аппаратлари билан таъминлаши шарт.

Бугунги кунда қатор минтақаларда вазият барқарорлашган. Энг яхши эпидемиологик кўрсаткичлар Ғарбий Қозоғистон, Алмати, Туркистон, Костанай, Акмола ва Мангистау вилоятларида аниқланди. Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги кўрсаткичлар, яъни соғайганларнинг 73 фоизга етгани ҳам вазиятнинг изига тушиб бораётганидан далолат беради. Пойтахтда Covid-19 га доир тез ёрдам мурожаатлари сони 10 мартага камайди. Агар олдин бир суткада коронавирус инфекцияси сабабли тахминан 500 та чақириқ бўлгани ҳолда, бугунги кунда бу рақам 50 та қўнғироқни ташкил этмоқда. Ҳозирги пайтда соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаси жорий позицияни ушлаб туришдир, зеро, карантин ўрнатилиши сабабли инфекцион юқиш чўққиси ўтиб кетди. Боз устига, жорий карантин баҳордагисидан тубдан фарқ қилади. Бошқа мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олиб, мамлакат ҳукумати карантин даврида аҳолига кичик гуруҳлар билан сайр қилиш, кўчаларда машқлар қилиш ва очиқ ҳаводаги жамоат овқатланиш нуқталарига боришдек қатор енгилликлар берилди.

Ҳукумат томонидан бир неча марта касалланган фуқароларни нафақат даволаш бўйича муттасил ишларни, балки фуқаролар орасида санитария меъёрларига ва карантиннинг белгиланган талабларига риоя этишлари юзасидан тушунтириш компаниясини давом эттириш зарурати қайд этилди. Мамлакат Бош вазири Асқар Маминнинг огоҳлантиришига кўра, жаҳондаги ташвишли вазият сақланиб қолмоқда ва тахминан 126 та мамлакатда Covid-19 касаллигининг кузатилиши қайд этилмоқда. Жаҳон жорий эпидемиологик харитасига мувофиқ ва яқинлашиб келаётган кузги-қишқи даврни эътиборга олиб, Қозоғистон касалликларнинг янги потенциал тўлқинига барча эҳтимолий чораларни кўрмоқда ва превентив чоралар мажмуини тайёрламоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин чораларини босқичма-босқич олиб ташлаш Режасини ишлаб чиққанига қарамай, ҳукумат шунингдек, эпидемиологик вазият ёмонлашгани аломатлари пайдо бўлган тақдирда қўшимча чеклов чоралари қабул қилиниши мумкин.

Бу чоралар билан бирга ССВ Covid-19га қарши Қозоғистон вакцинасини ишлаб чиқариш устида фаол ишламоқда. Бутун дунё вакцинани ишлаб чиқишга уринмоқда ва қозоқ илмий ходимлари ҳам ўзларининг халқаро ҳамкасбларидан ортда қолмаяпти. Бу босқичда қозоқ вакцинаси сичқон, чўчқа ва маймунларда синовлардан муваффақиятли ўтди. Боз устига, биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг қатор ходимлари вакцинани ўзида синашга қарор қилишди. Бугунги кунда вакцинани ўзида синаб кўраётган 5 нафар кўнгиллида аллергия, ҳарорат ёки аҳволининг умумий ёмонлашуви каби кўринишдаги ташвишли аломатлар йўқ. Клиникагача бўлган синовлар 20 августда ўз ниҳоясига етади, шундан кейин олинган маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

Сентябрда ССВ рухсати билан одамларда клиник синовларнинг биринчи босқичи йўлга қўйилади. Тажрибанинг иккинчи босқичи катта сондаги одамларда ўтказилади. Октябрдан декабргача ўтказилиши кутиладиган такрорий вакцина учун 200 нафаргача киши кўнгилли сифатида чақирилди. Мазкур тадқиқотни Алмати клиникасида ўтказиш режалаштирилмоқда. Covid-19 таҳдидига қарши фуқаролар вакцинацияси йўлидаги навбатдаги қадам Жамбил вилоятидаги илмий тадқиқот институти қошидаги иммунобиологик дорилар ишлаб чиқарувчи заводни ишга тушириш ҳисобланади. Мазкур завод туфайли маҳаллий бозорда йилига 60 миллион дозагача вакцина пайдо бўлади.

Шу билан бирга, Қозоғистон ўз вакцинасини яратишга таянмоқчи эмас. Идоралараро комиссия мажлисига кўра, Соғлиқни сақлаш ва ташқи ишлар вазирликлари коронавирус инфекциясигга қарши вакцина харид қилишга дастлабки шартномалар имзолаш бўйича фаол ишларга жалб этилган.

Умуман олганда, Қозоғистонда эпидемиологик вазият бирмунча барқарорлашган. Ўткир давр ўтиб кетди ва энди Қозоғистон раҳбарияти эришилган позицияларни сақлаб қолишни ва соғлиқни сақлаш тизимини янада мустаҳкамлашни қасд қилган.
Абдували САЙБНАЗАРОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img