Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда пневмонияга доир хабарлар тўғрисида

Қозоғистонда пневмонияга доир хабарлар тўғрисида

Хитойнинг айрим ОАВда Қозоғистонда коронавирусдан кўра хавфлироқ, номаълум зотилжам ҳодисалари қайд этилгани борасида ахборот тарқалмоқда. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини расман баён қилади.

Қайд этиш керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зотилжамни ҳисобга олиш учун Касалликларнинг халқаро таснифи – КХТ 10 жорий этди, бундан коронавирус инфекцияси клиник ёки эпидемиологик жиҳатдан, масалан, касалланган ўпканинг “юза ойнаси” ташхисланади, аммо лаборатория нуқтаи назаридан тасдиқланмаган.

Шу муносабат билан Қозоғистон дунёнинг бошқа мамлакатлари каби зотилжамнинг бундай турини ҳисобга олиб, унинг мониторингини юритади, бу эса касалликни барқарорлаштириш ва коронавирус инфекцияси тарқалишини чеклашга йўналтирилган қарорларни ўз вақтида қабул қилишга имкон беради.

9 июл кунги бирифингда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири А.Цой мамлакатдаги барча зотилжам ҳолатларининг миқдори ҳақида гапирди: бактериявий, замбуруғли, келиб чиқиши вирусли – шу жумладан, келиб чиқиши аниқланмаган КХТ-10 таснифли “вирусли зотилжам” ва бошқалар.

Шу сабабли Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой ОАВнинг хабарлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img