Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда компютер ишлаб чиқарилмоқда

Қозоғистонда компютер ишлаб чиқарилмоқда

Саноат ва инфраструктурани ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, Петропавловск шаҳрида “ZіK computers” савдо белгиси остида шахсий компютерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Қайд этилишича, С. М. Киров номидаги заводда тайёрланган дастлабки 5 минг дона компютер техникаси йил охирига қадар таълим тизимига етказиб берилади. Бундан ташқари, заводда яна 60 минг дона шахсий компютер ва ноутбуклар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шунинг билан бирга заводда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда ва айни пайтда бу борадаги кўрсаткич 30 фоизни ташкил этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img