Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

Қозоғистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин ўз чиқишида режаланаётган чеклов чоралари “мамлакатдаги эпидемиологик вазият ривожидан келиб чиққан ҳолда” узайтирилиши ёки кучайтирилиши мумкинлигини билдирди. Тахминларга кўра, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар, фитнес-марказлар, ҳовуз ва аквапарклар, ёпиқ бозорлар (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат), маданий ва диний объектлар фаолияти тўхтатилади.

Буларга оид тўлиқ рўйхат Қозоғистон бош вазири сайтида эълон қилинган. Ташкилотлар олдига ходимларнинг камида 80 фоизини масофадан туриб ишлатиш талаби қўйилмоқда. Тиббиёт марказларига олдиндан навбатга ёзилиш тартиби бўйича бориш мумкин бўлади. Дорихона, озиқ-овқат дўконлари ва очиқ бозорлар эса ишини давом эттираверади. Ёзги майдончаси бўлган кафе ва ресторанлар, йирик қурилиш ва саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари (шу жумладан автомобилларни ювиш шохобчалари), аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, тижорат банкларига эса кучайтирилган санитария-дезинфекция тартибига риоя қилган ҳолда чекланган вақт оралиғида ишлашга рухсат берилади.

Ҳафта бошида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев минтақа раҳбарлари билан ўтказилган онлайн-учрашувда март—май ойларида бўлгани каби “қаттиқ карантин” жорий этиш зарурлиги ҳақида билдирганди. Жорий йил 13 мартида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан кейин мамлакатда қарийб икки ой фавқулодда вазият тартиби амалда бўлган. Ўша пайтда кишиларнинг ҳаракатланиши чекланган, оммавий тадбирлар тақиқланган.

Ҳозирда Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 42,5 минг нафардан ошган, 14 мингга яқин бемор соғайиб кетган, 188 нафар бемор эса ҳаётдан кўз юмган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img