Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда COVID-19 статистикасига 1 августда ойдинлик киритилади

Қозоғистонда COVID-19 статистикасига 1 августда ойдинлик киритилади

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида тиббиёт муассасалари, санаторийлар, муз саройи ва бошқа ижтимоий объектлар қайта жиҳозланиб, коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларни қабул қилишга мослаштирилмоқда.

Шаҳар раҳбариятининг маълум қилишича, шу тарзда COVID-19 билан касалланганларни даволашга мўлжалланган қўшимча 15 та вақтинчалик госпитал ташкил этилади.

Айни пайтда Қозоғистонда қарийб 72 минг киши коронавирус билан зарарлангани, улардан 43 минг нафари тузалгани ва 500 нафарга яқин вафот этгани айтилмоқда. Аслида касаллар ва вафот этганлар сони расмий манбалардагидан фарқ қилиши мумкин. Ҳукумат буни инкор этмаган ҳолда, мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ ҳаққоний маълумотлани 1 август куни эълон қилишга ваъда берган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img