Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистонда 13 июл – коронавирусдан вафот этганлар хотираси учун Миллий мотам куни...

Қозоғистонда 13 июл – коронавирусдан вафот этганлар хотираси учун Миллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали қилган мурожаатида 13 июлни мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар хотираси учун Миллий мотам куни, сифатида эълон қилди.

“Расмий ҳисоботларда юзлаб оилалардаги фожиалар ҳақида маълумотлар қайд этилмоқда. Кимдир отасини, онасини, акасини, синглисини, ўғли ва қизини йўқотган. Мен яқинларини йўқотганларнинг барчасига таъзия билдираман, шунинг учун 13 июлни Қозоғистонда Миллий мотам куни, деб эълон қиламан”, дея Қозоғистон Президенти сўзларини келтиради “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги.

Сўнги бир суткада Қозоғистонда 1 минг 962 та коронавирусга чалиш ҳолати кузатилди. Шундан 1 минг 209 кишида касаллик клиник белгиларсиз кечмоқда. Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони эса 56 минг 21 тага етди. Айни пайтгача 16 минг 928 нафар бемор касалликдан буткул соғайган, 264 киши эса вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img