Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚозоғистон ва Қирғизистон иқтисодиёт эркинлиги бўйича МОда етакчи бўлди

Қозоғистон ва Қирғизистон иқтисодиёт эркинлиги бўйича МОда етакчи бўлди

“Heritage Foundation с WSJ” (“Wall Street Journal”) индексига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон ва Қирғизистон иқтисодиёти нисбатан эркин давлатлар сифатида эътироф этилган. Ушбу мамлакатлар рўйхатдан мутаносиб равишда 39- ва 81-ўринларни эгаллаган.

Мазкур индексда Ўзбекистон дунё давлатлари орасида 114-ўрин билан кифояланган бўлса, Тожикистон 155- ҳамда Туркманистон 170-ўринларни банд этган.

Мазкур индексда давлатларнинг ўрнини баҳолашда мулк ҳуқуқи дахлсизлиги, солиқ тизимининг шаффофлиги, тадбиркорлик, монетар, савдо, сармоя эркинлиги ҳамда меҳнат бозори ва молиявий эркинлик, шунингдек, коррупция даражаси каби омиллар ҳисобга олинган.

Баҳолашда давлатларнинг индекс рўйхатида эгаллаган ўрнидан ташқари, тўплаган балларига ҳам эътибор қаратилган. 100 баллик баҳолаш мезонида 80 баллдан юқори натижа қайд этганлар иқтисодиёти эркин давлатлар сифатида эътироф этилган.

70 дан 80 баллгача баҳоланган давлатларнинг иқтисодиётида эркинлик устун;
60 дан 70 баллгача натижага эга бўлганлар эса иқтисодиёти эркинлиги паст;
50 дан 60 баллгача баҳога сазовор бўлган давлатларнинг иқтисодиёти эса унчалик эркин бўлмаган;
50 баллдан кам натижага муносиб кўрилганлар эса иқтисодиёти эркин бўлмаган давлатлар сифатда таснифланган.

Шу тарзда, Қозоғистон 69,6, Қирғизстон 62,9, Ўзбекистон 57,2 ҳамда Тожикистон 52,2 баллга муносиб кўрилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img