Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Қозоғистон ҳудуди - Россиядан совға"

“Қозоғистон ҳудуди – Россиядан совға”

Россиялик депутат, Давлат думасининг қўмита раиси Вячеслав Никонов Биринчи каналдаги эфирга узатилган шоуда шундай фикр билдирди. Жумладан, у шундай деди: “Қозоғистон умуман бўлмаган, шимолий Қозоғистонда эса аҳоли яшамаган. Улар кўпроқ жанубда яшашган. Табиийки, Қозоғистоннинг ҳудуди — Россия ва Совет Иттифоқи томонидан берилган катта совға. Ўрта Осиё мамлакатларида бу борада чигал вазиятлар мавжуд”.

Депутатнинг мазкур гаплари қозоғистонликларнинг ғазабини уйғотган бўлса, расмий Остона Москвага норозилик билдирди. россиялик дипломат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга ҳукумат муносабати билдирилган нота топширилди. Суҳбатда россиялик сиёсатчиларнинг куракда турмас бундай фикрлари иттифоқдош икки давлатнинг муносабатларига путур еткаши мумкинлиги тушунтирилди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Марат Сиздиков Россия элчихонаси вакили Александр Комаров билан бўлган суҳбатда юқоридаги иғвогарона фикр муҳокама қилинди.

Қозоғистон парламентининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раиси Мухтар Қул-Муҳаммад ҳам россиялик сиёсатчининг шов-шувга сабаб бўлган фикрига муносабат билдирди. “Бу нима: “Что это: курашчан нодонликми, сиёсий инфантилизм ёки икки халқ ва давлат ўртасида келишмовчилик чиқаришга қаратиган аниқ мақсадми?” — деди. Қозоқ сиёсатчисига кўра, бу нафақат сиёсий масъулиятсизлик, балки икки халқ ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган миллионлаб қозоқ ва русларнинг хотирасига ҳурматсизлик ҳамдир.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img