Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚорабоғдаги ҳарбий жиноятларга сиёсий-ҳуқуқий баҳо

Қорабоғдаги ҳарбий жиноятларга сиёсий-ҳуқуқий баҳо

Қорабоғдаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш бўйича яқинда тузилган халқаро комиссия арман агрессиясига сиёсий-ҳуқуқий баҳо беради. Бу ҳақда “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида комиссия аъзоси, россиялик тарихчи ва ҳарбий эксперт Олег Кузнецов айтди. «Комиссия ишининг якунлари бўйича кўп томли ҳисобот эълон қилинади, унда Қорабоғдаги конкрет ҳарбий жиноятлар ҳақидаги фактларнинг мажмуасигина акс этиб қолмайди, балки арман босқинчиларининг Озарбайжон ерларидаги жиноий сиёсатига ва амалиётига сиёсий-ҳуқуқий баҳо берилади, тарихда бундай мисоллар етарли», – деди Кузнецов.

Олег Кузнецов

Унинг сўзларига кўра, комиссия аввал бошдан халқаро ва ноҳукумат сифатида ташкил этилган, ўз фаолиятида у табиийки, миллий қонунчиликка эмас, балки халқаро ҳуқуқ меъёрларига устуворлик беради, унинг бош мақсади – Қорабоғнинг тинч аҳолисига қарши арман агрессиясига нисбатан жиноий-ҳуқуқий эмас, сиёсий-ҳуқуқий баҳо беришдир. 

«У ёки бу турдаги аниқ жиноятларга жиноий-ҳуқуқий баҳони Тоғли Қорабоғ можаросидаги иштирокчи давлатлар – Озарбайжон ва Арманистоннинг тегишли салоҳиятли органлари ҳар бир факт бўйича дастлабки тергов ўтказилганидан кейин беришлари керак. 

Комииссия вазифаси – бундай жиноятлар фактини аниқлаш,  қайд этиш ва хабардор қилиш, конкрет айбдор шахсларнинг жиноий таъқибини ташкиллаштириш. Комиссиямиз жазоловчи функцияда давлат ўрнини босолмайди, у фақат халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, содир этилган ёвузликлар ҳақида хабардор қилиши мумкин холос, айбдорларни таъқиб қилиш — бу миллий қонунчилик меъёрларига мувофиқ, давлатнинг бевосита мажбурияти. Бунинг учун тергов, прокуратура ва суд органлари мавжуд, комиссия улар ўрнини босиш ҳуқуқига эга эмас ва ўз мақомига кўра, бундай қилолмайди», – деди у.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img