Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҚонун ҳужжатлари энди фақат давлат тилида қабул қилинади

Қонун ҳужжатлари энди фақат давлат тилида қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 апрел куни янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат тилида қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Жумладан, қонуннинг 33-моддасида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган томонидан давлат тилида қабул қилинади. Зарур бўлганда у бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.

Давлат тилидаги номатив-ҳуқуқий ҳужжат билан унинг бошқа тилдаги матни ўртасида тафовут бўлган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат тилидаги матни қўлланилади”, дейилган.

Қонунчиликдаги мазкур ўзгариш давлат тилининг мақомини кўтариш, унинг имкониятларини янада кенгайтириш сари қўйилган муҳим қадам ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img