Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚодиров АҚШ билан жанг қилмоқчими?

Қодиров АҚШ билан жанг қилмоқчими?

АҚШ Давлат департаменти Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар жорий этди.

Вашингтоннинг фикрига кўра, Чеченистон Республикаси президенти инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадордир. Бу ҳақда Давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Рамзан Қодировга нисбатан эълон қилинган санкцияга муносабат билдириб, АҚШга айни тарзда жавоб қайтариш қийин, лекин нимадир ўйлаб топамиз, деди.

Рамзан Қодиров фамилияси Давлат департаментининг қора рўйхатига киритилганига ўзига хос жавоб қайтарди: телеграм каналида аслаҳахонада қўлларига қурол олиб тушган суратини жойлаштириб, “жангни қабул қилиши” ҳақида изоҳ қолдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img