Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚочоқлар учун маблағ ажратилди

Қочоқлар учун маблағ ажратилди

Европа парламенти (ЕП) Туркиядаги қочоқлар учун қўшимча тарзда 485 млн евро ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. “Анадолу” ААнинг хабар беришича, бу ҳақдаги масала Европарламентнинг Брюсселда жума куни бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилган.

Мазкур маблағ Туркия, Иордания ва Ливандаги қочоқларнинг эҳтиёжлари учун йўналтирилади. Хусусан, маблағларни қочоқларнинг ижтимоий мослашуви, уларнинг фарзандларининг таълим олишларига шароит яратиш учун сарфланади.

Қарорни қўллаб 557 нафар депутат овоз берган бўлса, 72 депутат қарши бўлган, 59 нафари эса бетараф қолган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img