Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚўшилмаслик ҳаракатининг Координацион бюроси коммюнике қабул қилди

Қўшилмаслик ҳаракатининг Координацион бюроси коммюнике қабул қилди

2020 йилнинг 18 июл куни Қўшилмаслик ҳаракатининг Координацион бюроси арман қуролли кучларининг озарбайжон-арман чегарасида ҳарбий иғвогарлиги тўғрисида коммюнике қабул қилди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, коммуюникеда Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар Арманистон қуролли кучларининг Озарбайжон қуролли кучлари позициясига икки мамлакатнинг халқаро чегаралари бўйлаб артиллериядан фойдаланган ҳолда қилган ҳужумини қатъий қоралаши айтилган.

Қайд этилишича, ҳодиса минтақада ҳарбий кескинликни кучайтириб, кўп сонли қурбонларни келтириб чиқарган.

Қўшилмаслик ҳаракатининг Мувофиқлаштирувчи бюроси яна бир марта Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси асосида барқарорлаштиришни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Озарбайжон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бир хилда дастаклашини изҳор қилган аъзо давлатлар Озарбайжон Республикасининг ўз ҳудудий яхлитлигини қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларига ўзининг бирдамлигини билдиришди.

Шу жумладан, БМТнинг 120 та аъзо давлати яқинда икки мамлакат чегарасида ва Тоғли Қорабоғ можароси юзасидан содир бўлаётган тўқнашувларни адолат ва халқаро ҳуқуқ позициясига асосланган ҳолда ечиш кераклиги борасида фикр билдирдилар.
Эслатиб ўтамиз, Арманистоннинг ҳарбий юриши оқибатида Озарбайжон Республикасининг 20 фоиз ҳудуди – Тоғли Қорабоғ ва унга туташ туманлар – Ханкенди, Хожали, Шуша, Лочин, Хожаванд, Келбажар, Агдам, Физулий, Жабраил, Губадли, Зангелан шаҳарлари, шунингдек, Тертер туманининг 13 та қишлоғи, Казах туманининг 7 та ва Нахичеваннинг Садарак туманидаги 1 та қишлоқ ишғол қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img