Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚиролича ҳам карантин талабларига амал қилмоқда

Қиролича ҳам карантин талабларига амал қилмоқда

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Букингем саройи ва Виндзордаги барча расмий қабулларни бекор қилди. Ушбу қарор кўп одамлар тўпланадиган жойда ижтимоий масоф сақлашнинг имкони йўқлиги билан изоҳланган.

Букингем саройининг маълумотида айтилишича, қабуллар мажбурий чора туфайли бекор қилинган. Мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли тадбирлар кам сонли меҳмонлар ва қатнашчилар иштирокчида ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, режалаштирилган қабуллар яқиндан бошлаб якка тартибда ўтказилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img