Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизлар янги иш тартибига ўтишади

Қирғизлар янги иш тартибига ўтишади

Қирғизистон пойтахти Бишкекда янги иш тартиби жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Бишкек мэри Азиз Сурақматов маълум қилди.

Унга кўра, троллейбуслар, автобуслар, йўналишли таксилар бегим кунлари соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда соат 17:00 дан 21:00 гача ишлайди. Шанба ва якшанба кунлари эса жамоат транспорти қатнамайди. Кафе, ресторан ва умумий овқатланиш шохобчалари соат 08:00 дан 20:00 гача, супермаркетлар соат 07:00 дан 19:00 гача, бозорлар эса соат 06:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Бундан ташқари, велосипедларни ижара бериш нуқталари, болалар майдончалари, футбол ва ўйин майдонлари иши тўхтатилади. Тўйхона, тунги клуб ва барлар, кўнгилочар жойлари ҳам, ташрифчилар сони қанча бўлишидан қатъи назар, вақтинча ёпилади. Қайд этилишича, бу тартибни бузганлар электр ва сув таъминотидан узиб қўйилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img