Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистоннинг яна бир собиқ президенти қамалиши мумкин

Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти қамалиши мумкин

Давлат ғазнасига ўғирлик қилганлик ва мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйганлик айблари илгари сурилаётган Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооранбой Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбековга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси собиқ бошлиғи Абдилат Капаров ака-укаларни масъулиятсизликка йўл қўйганликда ва давлат маблағларига хиёнат қилганликда айбламоқда. Унга кўра, 2020 йилнинг ёзида мамлакатда коронавирус билан оммавий зарарланиш ортидан ўлим ҳолатлари кўпайгани учун ҳам собиқ президент қонун олдида жавоб бериши керак.

Бош прокуратурага қилган мурожаатида А.Капаров ака-укаларга эҳтиёт чорасини қўллаш, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетмаслигини таъминлаш, уларга қарашли мол-мулкларни давлат фойдасига ўтказишни таклиф қилган.

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси А.Капаровдан шикоят-ариза келиб тушгани ва айни пайтда унда билдирилган ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img