Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистонликлар Хитойдан олинган қарзни узиш учун пул йиғмоқчи

Қирғизистонликлар Хитойдан олинган қарзни узиш учун пул йиғмоқчи

Хитойдан катта миқдорда қарз олган Қирғизистон қарзни қайтариш масаласида боши берк кўчага деярли кириб бўлди. Мамлакатнинг қарийб 5 млрд долларлик ташқи қарзини узишнинг манбаси топилмаяпти.

Қирғизларнинг энг катта ташқи қарзи Хитойдан бўлиб, унинг миқдори 1,7 млрд долларни ташкил этади. Агар мамлакат 2021 йилнинг январ ойидан қарзни қайтаришни бошлай олмаса, у ҳолда Тожикистон ва Шри-Ланкага ўхшаб табиий бойликлари ёки ҳудуди билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлади.

Мамлакат Молия вазирлиги аҳолининг ёрдамига умид боғлаб, давлат банкида махсус ҳисоб рақами очиб, фуқаролардан хайрия қилинган маблағларни унда йиғиб, қарзни тўлашга йўналтиришга тайёр эканини маълум қилди. Пул тўплаш ва давлат қарзини узиш ташаббусини жамоат ташкилотлари ва фуқаролар кўтариб чиқдилар.

“Исталган миқдордаги маблағни хайрия қилиш мумкин. Агар пул бўлмаса, олтин ва кумушдан ишланган тақинчоқларни “Кыргыз-Алтын” компаниясига топшириш мумкин ва ширкат тақинчоқларни нархлаб, пулини хайрия ҳисоб-рақамига ўтказиб беради”, — дейди парламент депутати Ойнур Алтыбаева.

Хитой ҳукумати Қирғизистоннинг қарзни қайтариш муддатини яна кечиктириш борасидаги илтимосини инобатсиз қолдириш баробарида, 1 январдан қарзларни тўлашни бошлаши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img