Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистондаги тартибсизликларда мингдан ортиқ одам жароҳатланди

Қирғизистондаги тартибсизликларда мингдан ортиқ одам жароҳатланди

Қирғизистонда парламент сайлови натижаларига норозилик сифатида ташкил этилган намойишлар ортидан келиб чиққан тартибсизликлар ҳамон давом этмоқда.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, намойишчилар ва куч ишлатар тизимлар ходимлари ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Хабарда айтилишича, тиббиёт муассасаларига 1002 фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган. Улардан 204 нафари касалхоналарга ётқизилган бўлса, қолганларига биринчи ёрдам кўрсатилиб, жавоб бериб юборилган. Шунингдек, тартибсизликлар оқибатида бир киши вафот этгани маълум қилинган.

Аввалроқ, президент Сооранбой Жээнбеков намойишлар куч билан бостирилишига қарши эканини билдирган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img