Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистонда қиз ўғирлашга қарши намойишлар бўлди

Қирғизистонда қиз ўғирлашга қарши намойишлар бўлди

Ўғирлаб кетилиб, ўлдирилган 27 ёшли қизнинг ўлими Қирғизистон жамоатчилигининг норозилиги ва милицияга нисбатан кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Пойтахт Бишкек ва Ўш шаҳарларида Ҳукумат уйи ва Ички ишлар идоралари олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтган.  Унда юздан ортиқ одам иштирок этиб, қиз ўғирлаш холати қайд этилганидан кейин, милиция тезкор чоралар кўрмагани учун танқид қилиниб, вазир истеъфоси талаб қилинган.

Бишкекда намойишчилар билан Бош вазир Улуғбек Марипов учрашиб, воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилаётгани, у президент назорат остида эканини айтган. Президент Садир Жапаров ҳам ўзининг Фейсбук саҳифасида қотиллик юзасидан фикр билдирган. “Айзада Қанатбековани ўғирлаб кетиш ва ўлдириш ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим. Бизнинг жамиятда мажбурий никоҳлар давом этиши қабул қилиниши мумкин эмас. Айзада билан содир бўлган воқеа нафақат унинг оиласи, балки бутун мамлакатимиз учун катта фожиа. Қизларни ўғирлаш, уларни куч билан ҳибсга олиш ва эркига қарши турмуш қуришга мажбур қилиш ҳар доим фожиага олиб келади “, деб ёзган Президент Садир Жапаров.

Қиз олиб қочиш қурбони бўлган Айзада Қанатбекова, кеча Иссиқ-Кўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида дафн этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img