Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистонда парламентга сайловлар бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда парламентга сайловлар бўлиб ўтмоқда

Бугун, 4 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да мамлакат Жогорку Кенеш (парламент) сайлови учун овоз бериш бошланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабеков маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакат бўйлаб ташкил этилган 2475 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда, яна 45 та овоз бериш участкаси хорижий давлатларларда ташкил этилган. Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 3523532 нафар одам рўйхатга олинган.

Парламентдаги 120 та ўрин учун мамлакатдаги 16 та сиёсий партия вакили бўлган 1957 та номзод кураш олиб бормоқда.

Суратда: президент Сооранбой Жээнбеков овоз бермоқда. Фото: Sputnik.kr

Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 да якунланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img