Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистонда коронавирусга қарши эмланганларга электрон эмлаш паспорти берилмоқда

Қирғизистонда коронавирусга қарши эмланганларга электрон эмлаш паспорти берилмоқда

Жорий йилнинг 30 апрелидан бошлаб Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозини ўқиш яна тақиқланди. Ушбу қарор Қирғизистон мусулмонлари идораси томонидан давлат санитария-эпидемиология назорати кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Мусулмонлари идораси диндорларни ушбу чораларга тўғри муносабатда бўлишга ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақирган. Ўтган кун давомида Қирғизистонда яна 331 кишида вирус аниқланган. Қозоғистонда эмланганлар сони кўпаймоқда. Бугунги кунга қадар миллиондан ортиқ аҳоли вакцина қабул қилган. Эмлаб бўлинганларга электрон эмлаш паспортлари берилади.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, республика аҳолисининг 60 фоизи эмлаб бўлингач, мамлакатда ниқоб режими бекор қилиниши мумкин. «Aҳолини эмлаш билан максимал даражада қамраб олиш учун мингдан ортиқ кўчма пунктлар очилди, 11 мингга яқин тиббиёт ходимлари оммавий вакцинацияга жалб қилинди. Эмлаш мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради» дейди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img