Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистонда инглиз тилига расмий мақом бериш таклиф этилмоқда

Қирғизистонда инглиз тилига расмий мақом бериш таклиф этилмоқда

Айни пайтда Қирғизистон конституциясига ўзгартишлар киритиш жараёни қизғин давом этмоқда. Ишчи гуруҳ ва жамоатчилик томонидан бу борада бир қатор ташаббуслар илгари сурилган. Хусусан, мамлакат асосий қонунига ўзгартиш киритиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси Мақсад Чакиев рус тили қатори инглиз тилини ҳам расмий тил мақомга эга эканини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилмоқда.

“Ҳозирда бизда рус тили расмий тил ҳисобланади. Шу туфайли қирғизистонликлар 10 га яқин давлатда эркин гаплаша оладилар. Агар масалага кенгроқ ёндашадиган бўлсак, 100 дан ортиқ давлатда инглиз тилидан фойдаланилаётганини кўриш мумкин бўлади. Агар биз янги технологиялар дунёсига назар солишни, ўзгаришлардан, жаҳонда юз бераётган жараёнлардан хабардор бўлишни истасак, инглиз тилини иккинчи расмий тил сифатида Конституцияда белгилаб қўйишимиз керак”, – деди Мақсад Чакиев .

Филология фанлари доктори Сиртбой Мусаев бу таклифга кескин қарши чиқди ва ташаббус бемани эканини таъкидлаб, уни муҳокама қилишга ҳам ҳожат йўқлигини билдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img