Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистон ташқи қарзини тўлашга қодир эмас. Хитой эса кредитни тўлашни талаб қиляпти

Қирғизистон ташқи қарзини тўлашга қодир эмас. Хитой эса кредитни тўлашни талаб қиляпти

Қирғизистон мураккаб молиявий аҳволга тушиш арафасида турибди. Шу боисдан ҳам мамлакат президенти Сооранбой Жээнбеков қарз олган давлатларга кредитнинг маълум қисмидан воз кечишни сўраб мурожаат қилди.

Давлат раҳбари бунинг сабабини коронавирус пандемиясининг оғир иқтисодий асоратлари билан изоҳлаган. Таҳлилчилар, Жээнбеков илтимос қилиш учун жуда зўр вақтни танлади, деб фикр билдиряптилар.

Кўплаб халқаро молия институтлари президентнинг илтимосини қисман қаноатлантиришди. Улар қарздан воз кечмаган бўлсалар ҳам, мамлакатнинг тўлов қобилияти мустаҳкамлангунча қарзни қайтиришни тўхатиб туришларини маълум қилдилар. Бишкекка бу таклиф кўп маъқул келмади. Қирғиз ҳукумати мумкин қадар кредиторлар берган қарзларидан буткул воз кечишига эришишга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этиш керак, 2020 йил июл ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи мамлакатнинг бутун тарихи давомидаги энг юқори кўрсаткичга чиқиб, 4,8 млрд долларга етди. Бишкекнинг энг йирик кредитори Хитой ҳисобланади. Мамлакатнинг ХХРдан олган қарзи 1,7 млрд доллар бўлиб, бу ҳар бир қирғизистонликнинг гарданида 268 доллардан қарз бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Қирғизистон Жаҳон банкидан 645 млн, Осиё Тараққиёт банкидан 551 млн доллар қарз олган.

Хитой ҳукумати қирғизларга берган қарзидан воз кечмаслигини маълум қилди Бунга осмоности мамлакатидан Қирғизистонга келаётган контрабанда оқими ҳам бир сабаб қилиб кўрсатилган. Пекиннинг фикрича, ноқонуний тижорат даромадининг бир қисми уйғур фаолларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, ХХР Бишкек хитойликлар инвестициясини ҳимоя қилмаётганидан ўпкалаган. Хуллас, Пекин марҳамат қилиб қарзни тўла, буни иложини қилолмасанг, ота-бобонгдан қолган ерларингдан бер, деб талаб қўймоқда. Ҳа, қўшнимиз Қирғизистон ҳозир ана шундай мураккаб молиявий муаммо ва ташқи сиёсий босим остида қолган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img