Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистон SWIFT тизимидан узиб қўйилди

Қирғизистон SWIFT тизимидан узиб қўйилди

Қирғизистон Миллий банки мамлакатдан пуллар чиқиб кетиши эҳтимолини инобатга олиб, банклараро халқаро пул ўтказмалари тизими — SWIFT тизимини узиб қўйди.

Шу зайлда барча трансчегаравий пул ўтказмалари — банклар, компаниялар ва фуқаролар ўртасидаги пул ўтказмалари номаълум муддатга тўхтатилди. Миллий банк матбуот-котиби Аида Қорабоеванинг айтишича, бу чорадан мақсад давлат ва фуқароларнинг маблағларини ғараз ниятли шахслар томонидан чет элга чиқариб юборилишининг олдини олишдир.

Бундан ташқари, Миллий банк банклар ва банкоматларга ҳужум уюштирилишидан хавотир билдириб, тижорат банклари ва молия-кредит ташкилотларига вақтинчалик фаолиятларини тўхтатиб туришни тавсия қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img