Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистон президентининг собиқ сафдоши уни 10 млн доллар пора олганликда айбламоқда

Қирғизистон президентининг собиқ сафдоши уни 10 млн доллар пора олганликда айбламоқда

Ҳа, давлат раҳбари порахўрликда айбланяпти. Айтишларича, у собиқ президент Суронбой Жээнбековдан “хавфсизлик кафолати эвазига” пора олган. У порани президент сайлови вақтида ўзининг сайлов кампаниясини молиялаштириш учун олиб, сайлов тўғрисидаги мамлакат қонунчилигини қўпол тарзда бузган. Жапаровнинг собиқ сафдоши Мелис Аспеков бу ҳақда: “Президент шунчаки пора олгани йўқ, у сайлов штабида расман қайд этилмаган пуллардан ҳам тарғибот тадбирларини молиялаштиришда фойдланган”, – деган.

Аспеков бу ҳақда товламачилик жинояти содир этганликда айбланиб ушлаб турилган ҳибсхонадан маълум қилган. У жорий йилнинг бошида қамоққа олинган, бунга қадар Жапаровнинг Чуй вилоятидаги сайлов олди штабига раҳбарлик қилган эди.

Президент ахборот хизмати Аспеков давлат раҳбарини ёмонотлиққа чиаришга уринаётганини билдирди. Ҳокимият тизимида ишлаётганлар Жапаровнинг собиқ сафдошининг гапларига ишонмаётган бўлсада, мухолифатдаги “Реформа” партияси вакиллари парламент депутатларини Бош прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиш учун Жапаровни мансабидан четлатиш жараёнини бошлашга чақирмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img