Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистон президенти 6 ойда 513 маҳкумни афв этди

Қирғизистон президенти 6 ойда 513 маҳкумни афв этди

Жорий йилнинг уч ой мобайнида президент Садир Жапаров афв этиш ҳақидаги 1378 та илтимосномани кўриб чиқиб, улардан 245 тасини қаноатлантирди. Ўтган олти ойда жами бўлиб 513 нафар инсонпарварлик тамойилидан баҳраманд бўлди.

Қайд этилишича, 2020 йилда жами бўлиб афв этиш ҳақидаги 530 материа кўриб чиқилган ва 268 маҳкумга нисбатан жазо муддатини ўташдан озод этиш ва муддатни қисқартириш қўлланилган. Ўтган йилда 262 нафар маҳкумни афв этиш ҳақидаги илтимосномалар рад этилган.

Президент Садир Жапаровнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган бундай инсонпарварлик сиёсати қирғиз ҳамжамиятининг аксар қисми томонидан олқишланаётган бўлса, айримлар маҳкумларни оммавий афв этишлар мамлакатдаги криминоген вазиятга салбий таъсир қилади, деган фикрда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img