Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистон COVID-19 кризисидан чиқмоқда

Қирғизистон COVID-19 кризисидан чиқмоқда

Қирғизистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгармоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Қубатбек Боронов республикада коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида президент Сооронбой Жээнбеков ўтказган йиғилишда маълум қилди.

Бош вазирнинг айтишича, кейинги пайтда мамлакатда коронавирусга чалиниш янги ҳолатларининг камайиши билан бирга, инфекцияга қарши етарли миқдорда дори-дармонлар захираси яратилган.

Йиғилишда давлат раҳбари коронавиурсга қарши куршда эришилган ютуқлар билан кифояланмасликни, хотиржамликка берилмасликни, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини ривожлантириш масалалари кун тартибидаги асосий мавзу бўлишини таъкидлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img