Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚатар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканини маълум қилди

Қатар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканини маълум қилди

Расмий Доҳа Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ракета зарбалари берилганини қатъий қоралайди. Бу ҳақда Қатарнинг Бокудаги элчиси Абдулла ал-Хензаб ўз мамлакатининг муносабатини билдирди.

“Қатар ҳар сафар можаролар пайтида тинч аҳолига қилинган ҳужумларни қоралайди ва биродар Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди”, — деди дипломат.

Элчи жаноблари ўз сўзида Арманистон томонидан Ганжа шаҳрига берилган ракета зарбалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиб, бундай ҳаракатлар билан асло муроса қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Қайд этиш керак, ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақида келишувга эришилган бўлишига қарамасдан, Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Ганжага 11 октябр куни кечқурун Арманистон томонидан ракета зарбаси берилган. Оқибатда аҳоли тураржой биноларига жиддий шикаст етди, қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълум қилинди. Президент Илҳом Алиев мазкур тажовузни ҳарбий жиноят, деб атади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img