Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚасамёд қилишни билмаган депутат ишдан ҳайдалди

Қасамёд қилишни билмаган депутат ишдан ҳайдалди

Танзания парламенти депутати Фрэнсис Ндулан номзоди Тоғ-кон саноати вазирининг ёрдамчиси лавозимига кўрсатилган, қасамёд қабул қилганидан сўнг вазифасини бажаришга киришиши керак эди.

Бироқ депутат билан боғлиқ таажжубли воқеа юз берди. Фрэнсис Ндулан парламент ва ҳукумат аъзолари иштирок этаётган мажлисда қасамёд қабул қиларкан, ҳа деб бир сўзни такрорлайвериб, гапини давом эттира олмади. Шундан сўнг унга залдаги жойига бориб ўтириш таклиф этилди.

Тадбирда иштирок этган мамлакат президентининг бундан ҳафсаласи пир бўлиб, белгиланган тартибда қасамёд қабул қилган номзодни лавозимга тайинлашини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img