Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚайси давлат раҳбарлари пандемияга беписанд қаради?

Қайси давлат раҳбарлари пандемияга беписанд қаради?

“The Washington Post” газетаси дунё мамлакатлари раҳбарларининг коронавирус пандемиясига муносабати ва бу борада кўрилган чора-тадбирлар ҳақида мақола чоп этди. Унда пандемия оғир кечган айрим давлатларда миллат етакчиларининг айби борлиги таъкидланган.

АҚШ. “Ҳалокатли пандемия атрофидаги ўйинлар ва президентлик бошқарувидаги нўноқлик оқибатида АҚШда дунё бўйича коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилди. Бунга энг аввало, афтидан, Доналд Трампнинг коронавирус бўйича мақсадли гуруҳи координатори Дебор Биркснинг айби билан йўл қўйилган. Ваҳоланки, Қўшма Штатлар COVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари сонини камайтириш мумкин эди. Натижада Трамп пандемия давридаги энг ёмон раҳбар сифатида тилга олинмоқда. Эҳтимол, бошқа етакчи бўлганида пандемияга қарши курашда Трамп каби инқирозга йўл қўймаган бўларди”, – деб ёзади мақола муаллифи.

НИКАРАГУА. Мақолада таъкидланишича, мамлакатнинг умрбод президенти сифатида таърифланадиган Даниэл Ортеги ва унинг рафиқасини тушуниш қийин. Улар жаҳонни ларзага солаётган коронавирус пандемияси тўғрисидаги хабарларга жавобан аҳолини кўчага чиқиб “COVID-19 давридаги муҳаббат” деб номланган байрам тадбирида иштирок этишга чақирган. Ўйламай қилинган бу хитоб ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам, олимларни ҳам даҳшатга солган.

БРАЗИЛИЯ. Президент Жаир Болсонару ҳам Трамп каби коронавирус пандемиясини бир уринишда даф этишга ишонди. У ҳам америкалик ҳамкасбининг сўзларини такрорлаб, касалликни гидроксихлорохин ёрдамида даволашга ҳаракат қилди. Бу фикрга қўшилмаган Соғлиқни сақлаш вазирини лавозимидан озод қилди.  Бразилияликлар оқар сувларда чўмилишлари сабабли COVID-19 ни кичик тумов каби ўтказишларига мамлакат аҳолисини ишонтирди. Болсонару ҳатто ўзи коронавирусга чалинганида ҳам бразилияликларни вирусга қарши чекловларга қарши намойишлар ўтказишга ундади. Ниқобсиз юрганлар билан қўл бериб хурсанд бўлиб саломлашди. Кўп ўтмай… пандемия бутун Бразилияга тарқалиб, ҳар куни минглаб одамлар вафот этди.

МЕКСИКА. Коронавирус билан зарарланган яна бир президент Андрес Мануэл Лопес Обрадор мамлакат аҳолисини хавотирга тушмай, аввалгидек яшашга чақирди. У ҳатто COVID-19 билан касалланганида ҳам ниқоб тақишни рад этди ва Мексикада коррупция қачон таг-туги билан йўқ бўлса, шунда ниқоб тақиши ҳақида ҳали-бери охири кўринмаётган масала хусусида баёнот берди. Мақолада айтилишича, коронавирусдан вафот этганлар сони расмий маълумотда қайд этилганидан 60 фоиз ортиқ ва Мексика ушбу хасталикдан жон берганлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринни банд этди.

БЕЛАРУС. “Мамлакат етакчиси Александр Лукашенко коронавирус пандемияси ҳақида бонг ураётгани руҳан носоғломлар деб атади. Мамлакатда бу борада ҳеч қандай карантин чоралари эълон қилинмаслигини билдирди. Касалликдан ҳаммомга тез-тез тушиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан сақланиш мумкинлиги ҳақида тавсия берди. Оммавий тадбирлар бекор қилинмади, ниқоб тақиб юрганлар ваҳимачи деб аталди. Кўп ўтмай Беларусда сайлов натижаларидан норози бўлганларнинг намойишлари бошланиб кетди ва бу орада коронавирусга чалинганлар сони ҳам ортиб борди. Шундан сўнггина Лукашенко вирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўришга киришди. Шошилинч равишда дори-дармонлар харид қилинди, касалхоналар махсус жиҳозланди. Кеч бўлсада кўрилган бу  тадбирлар туфайли ҳақиқатан ҳам пандемия назоратдан чиқиб кетишининг олдини олинди”, – дейилади мақолада.

КАМБОЖА. 1985 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Бош вазир Хун Сен коронавирус пандемиясини бошида писанда қилмади. Бошқа мамлакатлар қабул қилмаётган сайёҳлик кемалари учун бандаргоҳларни очиб, уларни олқишлади. Коронавирус ҳақида гапираётганлар ёки касалликка чалинганини маълум қилганларни қамоққа ташлади. Охир-оқибат мамлакатга пандемия тўлқини ёпирилди.

ТАНЗАНИЯ. Яқиндагина коронавирус сабаб бўлган юрак хуружидан вафот этган президент Жон Магуфули глобал пандемияни инкор қилди. У аҳолини хотиржамликка чақириб, ниқоб ва вакцина пул ишлаш мақсадидаги ваҳима эканини таъкидлади. Уч кунлик ибодат билан Танзаниядан вирусни даф қилиш мумкинлиги ҳақида баёнот берди. Пандемия билан боғлиқ реал вазият нафақат мамлакат аҳолисига, балки давлат раҳбарига ҳам охир-оқибат қимматга тушди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img