Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПутиннинг ашаддий танқидчиси Германияга олиб кетилди

Путиннинг ашаддий танқидчиси Германияга олиб кетилди

Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навалнийни Россияда олиб келган учоқ Берлин халқаро аэропортига қўнди.

Омскдан парвоз қилган Bombardier Challenger ҳаво кемаси бугун маҳаллий вақт билан 8.47 Германия пойтахти аэропортига қўнди. Ушбу учоқда мухолифатчи билан бирга унинг рафиқаси – Юлия ҳам учиб келган.

Энди Алексей Навалнийнинг соғлиғи ҳақида малакали немис шифокорлари қайғурадилар. Гарчи россиялик тиббиётчилар беморнинг ҳаёти хавф остида эмас эканлигини таъкидлаган бўлсаларда, беморнинг аҳволи у қадар яхши эмас. Бундан ташқари сиёсатчининг соғлиги тўсатдан ёмонлашиб қолганига аниқлик киритиш учун чуқур текширувлар ўтказиш талаб этилади.

Қайд этиш керак, аввалига омсклик шифокорлар бемор Германияга учоқда олиб кетилишига рози бўлмадилар. Навалнийнинг хорижда даволаниши учун Европанинг бир қатор давлатлари раҳбарлари, жумладан, Франция президенти Макрон, Германия канцлери Меркел ташаббус кўрсатдилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img