Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПутинга иш ҳақи камлигини айтган олим тавбасига таянди

Путинга иш ҳақи камлигини айтган олим тавбасига таянди

Россия Тергов қўмитасининг терговчилари президент Владимир Путинга ойлик иш ҳақи камлигидан нолиган олимани сўроқ қилдилар.

Маълум бўлишича, 2020 йилда фан ва инновациялар соҳасида ёшлар ўртасида президент мукофотини қўлга киритган илмий ходим Анастасия Проскурина давлат раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувда, олимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш борасидаги президентнинг май ойидаги фармони ҳудудларда ижрога қаратилмагани ҳақида гапирган.

Терговчилар сўроқ давомида ёш олимадан: «Президентга иш ҳақи тўғрисида гапиришни сизга ким ўргатди?», деб сиқувга олган. Шундан сўнг, Анастасия Проскурина хонасига кириб, ичкаридан қулфлаб олган ва ярим кун давомида кўз ёш тўкиб йиғлаган.

Ушбу ҳолат Россия жамоатчилик вакиллари, зиёлилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлиб, улар давлат тобора тоталитарлашиб бораётганидан хавотир билдирганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img