Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонПутиндан сўнг ҳокимиятга ким келади?

Путиндан сўнг ҳокимиятга ким келади?

2014-2017 йилларда АҚШнинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган, айни пайтда “RAND” корпорациясида илмий ходим бўлиб ишлаётган Жон Теффт президент Владимир Путиннинг эҳтимолий вориси хусусида мулоҳазаларини баён этди. Бу ҳақдаги маъруза компания сайтида эълон қилинди.

Теффтнинг айтишича, Путин иқтисодий вазият, жамоатчилик фикри, хавфсизлик хизматлари, ички сиёсий сулолалар ўртасидаги кураш устидан тўлиқ назорат ўрнатган. Собиқ элчининг таъкидлашича, Россияда ҳокимият алмашинуви нафақат ушбу мамлакатнинг келажаги учун, балки Қўшма Штатлар сиёсати учун ҳам муҳим масала ҳисобланади.

Теффтнинг фикрича, Путин ўз вориси масаласида қандай фикрга келишидан қатъи назар, АҚШ ҳукумати бунга тайёр туриши зарур. Негаки, бўлажак Россия президенти Путиндан жуда катта ҳокимиятни қабул қилиб олади ва унинг қандай иш тутиши Қўшма Штатлар манфаатига дахл қилиши эҳтимоли йўқ эмас. Собиқ элчининг айтишича, бундан ташқари, Россия президенти Қуролли кучлар олий бош қўмондони ҳисобланади, Россия эса ядро қуроли билан АҚШни йўқ қилишга қодир дунёдаги ягона қудратли давлатдир.

Собиқ элчининг фикрига кўра, Путиннинг вориси учун ташқи сиёсат масалаларида мамлакатнинг йўлини белгилаб олиш осон бўлмайди ва амалдаги йўлдан бориш керакми ёки уни ўзгартириш керакми, деган саволлар устида бош қотиришга мажбур бўлади. Собиқ элчининг ишонишича, Россия ҳозирги сиёсий йўлидан қайтиши эҳтимоли жуда кам.

Россия раҳбари ва унинг атрофидагилар президент вориси ҳақидаги саволларга мавҳум жавоб бериши одатий ҳолга айланган. Мисол учун, июн ойида Путин бу ҳақда ўз фикрини билдириб, ворисни топиш эмас, бу борада ишлаш кераклигини айтган эди. Бир йил аввал эса, Путин бу мавзу хусусида 2000-йиллардан буён бош қотираётганини, охирги сўзни эса сайловчилар айтишини маълум қилганди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img